Давлат статистика қўмитаси: республика аҳолисининг 97,9 фоизи шахсий ҳовли ёки квартирага эга

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси сайтида аҳоли турмуш даражасига оид статистик маълумотлар эълон қилинди.
Унда келтирилишича, 2017 йилнинг январь-декабрь ҳолати маълумотларига кўра республика аҳолисининг 97,9 фоизи шахсий ҳовли ёки квартирага эга. Бу кўрсаткич қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳоли бўйича 99,3 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичлар 2000 йилда мос равишда 93,7 ва 95,4 фоизни ташкил этган эди.
Таъкидлашича, уй хўжаликларида ўтказиладиган танлама кузатувлар республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда йилига жами 10 000 та уй хўжаликларида ўтказилади. Бунда 120 дан ортиқ мутахассис (интервьюерлар) томонидан бевосита уй хўжалиги аъзолари билан суҳбатлашиш орқали маълумотлар олинади.
2017 йил якунларига кўра, 100 та уй хўжалигига тўғри келган шахсий компьютерлар 50 донани ташкил этиши, аҳолининг шахсий енгил автомобиллар билан таъминланганлик даражаси эса ҳар юзта уй хўжалигига 44 тага етгани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter