Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди

Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ҳукумат қарори (320-сон, 17.04.2019) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, Қўмита солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ва давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қўмита Ҳукуматга бўйсунади ва раис бошчилик қилади. Раис Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Низом билан Қўмитанинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.

Қўмита солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шунингдек Қўмита, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб бориши лозим.

Қўмитанинг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.

Солиқ текширувлари ва мавзули-экспресс ўрганишлар бошқармаси, Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ҳамда Ҳудудлараро инспекция ходимларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида устамалар белгиланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг