Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона кўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий Ахборот» канали хабар берди.
Низомга мувофиқ камерал назорат солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек низом билан божхона орқали ўтаётган товарлар, юк декларациялари, товарларни олиб кираётган солиқ тўловчилар тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўзаро ахборот алмашиши белгиланди.
Божхона имтиёзи берилган солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотлар онлайн тарзда Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.
Камерал назорат ҳар чоракда ўтказилиб унинг натижалари юзасидан далолатнома расмийлаштирилади.
Бундан ташқари, далолатноманинг бир нусхаси шу куннинг ўзида солиқ тўловчига юборилиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter