Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитаси: «Тунги клублар катта миқдорда солиқдан қочмоқда»

Давлат солиқ қўмитаси: «Тунги клублар катта миқдорда солиқдан қочмоқда»

Давлат солиқ қўмитаси Тошкентдаги тунги клублар катта миқдорда солиқдан қочганини эълон қилди.

Қўмита хабарида айтилишича, тунги клубларнинг ҳаммаси ягона солиқ тўловчиси бўлиб, 2018 йилнинг I ярим йиллигида бюджетга 1,3 млрд.сўм ёки ойига ўртача 226 млн.сўмдан солиқ тўлаган.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган хронометраж ва таҳлил натижаларига кўра, хронометраж натижалари кечдан тонггача ишлаётган бундай субъектларда энг кам ҳисобда тушумларини ўртача 4 баробаргача яширилаётганлигини кўрсатмоқда. Агар бу рақамларни 6 ойга кўпайтирадиган бўлсак, хақиқий тушум 54,2 млрд.сўмни ташкил этади.

Лекин, корхоналар томонидан ҳисоботларида жами товар айланма суммаси 13,6 млрд.сўмни ташкил этганлиги кўрсатилиб, орадаги фарқ суммаси 40,6 млрд. сўмдан иборат. Бу 4,1 млрд.сўм солиқлар бюджетга тўланмаганини кўрсатади. 

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида ҳар бир тунгги масканларда мижоз томонидан бир дона столни банд қилиш учун норасмий мажбурий буюртма (обязаловка) мавжудлиги аниқланган. Ушбу йўналиш бўйича олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, ўртача бир киши битта столни банд қилиши учун 137,4 минг.сўмдан тўловларни амалга ошириши лозим. Ўриндиқлар сони ўртача 50 тадан ҳисобланганда бир кунда 254,2 млн.сўм ва бир ой давомида шундай фаолият амалга оширилса 7,6 млрд.сўм, 6 ой давомида эса 45,7 млрд.сўмни ташкил этади. Бу яна 4,5 млрд.сўм солиқ дегани.

Булар ҳали ҳаммаси эмас. Ҳисоботларида ишлаётган ходимларини 10-11 нафардан кўрсатган бўлсалар, хақиқатда 20-25 тагача ёки 2 баробарга яширилмоқда ва уларга ҳам конвертда берилаётган иш ҳақига даромад солиғи ҳисобланадиган бўлса, бу ҳам ўртача 250 млн. сўмга яқин солиқ суммалари яширилганини билдиради.

Бугунги кунда солиқ органларига берилган қўшимча ваколатлар, замонавий ахборот технологиялари бундай субъектларни назоратга олиш ва тўлиқ солиққа тортиш имкониятини кафолатлайди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан барча субъектларга нисбатан огоҳлантириш хатлари юборилиб, назорат тадбирлари давом эттирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг