Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитаси ишга қабул қилишда бюрократик тўсиқлардан воз кечди

Давлат солиқ қўмитаси ишга қабул қилишда бюрократик тўсиқлардан воз кечди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат солиқ қўмитаси my.soliq.uz порталида ишга қабул қилиш хизматини ишга туширди. Ушбу хизмат орқали Давлат солиқ қўмитасига ишга киришни истаганлар тўғридан-тўғри резюме жўнатишлари мумкин.  Қўмитадан хабар қилишларича, махсус тузилган кадрлар билан ишлаш комиссияси ҳар бир резюмени ўрганиб чиқади, шунингдек, у жойларга чиқиб, номзодлар  билан суҳбатлар олиб боради.

Қўмитага 27 июндан 20 июлгача бўлган муддат ичида 1200 нафарга яқин номзодларнинг анкеталари келиб тушган.

Қўмита хабарига кўра, авваллари ишга қабул қилишда сунъий тўсиқлар мавжуд бўлган. Номзодлардан 20 хилдаги турли маълумотлар талаб қилинган. Соғлиги тўғрисидаги умумий маълумотдан ташқари тери-таносил, неврологик, сил ва наркологик диспансерлардан маълумотлар сўралган.

«ДСҚ илгари ишга жойлашишда таниш-билишчилик ва маҳаллийчилик каби иллатлар ҳам мавжуд бўлганини тан олади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг