Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Геометрик прогрессия»: давлат идоралари қонун бузиш бўйича ўз рекордларини янгиламоқда

«Геометрик прогрессия»: давлат идоралари қонун бузиш бўйича ўз рекордларини янгиламоқда

Фото: «BaltNews.ee»

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қонун бузилишлари сони ойдан-ойга кўпайиб боряпти. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари 2018 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жами 30 681 та қонун бузилиши ҳолатларини аниқлашди. Булардан 19 447 таси муддат бузилиши, 2 768 таси тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 2 611 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш ва бошқа турдаги қонун бузилишларидан иборат.

Қонунбузарликлар юзасидан ваколатли идораларга 722 та тақдимнома, 729 та огоҳнома киритилиб, 636 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган.

Жазолаш: 56 нафар мансабдор шахс лавозимидан бўшатилган, 657 нафари интизомий, 622 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.

Юқоридагилар 2018 йилнинг ўтган 9 ойи бўйича ўрганишлар ҳисоботи.

Энди эътиборингизни 2018 йилнинг дастлабки 6 ойи (январь—июнь) бўйича рақамларга қаратамиз:

Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари жами 9 829 та қонунбузилишини аниқлашган ва 4 мингга яқин таъсир чоралари кўрилган.

Жазолаш: 30 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиб, 183 нафари интизомий, 155 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда биз уч ойча илгари ёзгандик. 

Тўққиз ой давомида хизматлар турлари кўпайди. Табиийки, хизматлар кўрсатувчи идора ва ташкилотлардан ҳам катта масьулият талаб этиларди.

«Олти ойлик» ва «тўққиз ойлик»ни солиштириш — оддий арифметика, энг ташвишли, хавотирли жиҳати, давлат хизматлари кўрсатишда қонун бузилишлари «геометрик прогрессия»га айланиб бораётганидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг