Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига янги вазифа юклатилмоқда

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига янги вазифа юклатилмоқда

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муассислигидаги даврий босма нашрларни қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши кутилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари муассислигидаги даврий босма нашрлар 2020 йил 1 июлдан бошлаб давлат божи ундирилмасдан оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилади.

Қайд этилишича, ўз балансига эга бўлмаган даврий босма нашрлар таҳририятларини 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб уч йил муддатга, муассис балансидаги биноларга ижара тўловисиз ёки давлат кўчмас мулки объектларига ижара тўловини ушбу кўчмас мулк объектларига нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги шартнома асосида жойлаштирилади.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўз муассислигидаги даврий босма нашрларнинг веб-сайт шаклини яратиши ҳам белгиланган.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 21 майига қадар давом этади.

        

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг