«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда
Қонун билан давлат фуқаролик хизмати фақат давлат реестрига киритиладиган лавозимларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан тадбиқ этилиши назарда тутилган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.
Давлат реестри Президент қарори билан жорий этилади ва унга қуролли кучлар, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи, суд органлари ҳамда сайланадиган лавозимлардан ташқари барча давлат органларидаги лавозимлар киритилиши режалаштирилган.
Қонун билан барча даражадаги давлат хизматчилари учун бир хил ҳуқуқ, мажбурият ва чекловлар тизими жорий этилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш мақсадида:
- давлат хизматчиларининг фаолиятини KPI асосида баҳолаш;
- коррупцияга оид жиноят содир этган шахсларни давлат фуқаролик хизматига қабул қилмаслик;
- давлат фуқаролик хизмати ходимларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда.
«Қонун лойиҳасида камчиликлар борлиги, бутун бошқарув тизими тўлиқ қамраб олинмагани ҳақида фикрлар билдирилаяпти. Шахсан мен ҳам бу фикрларга қўшиламан. Бироқ яна бир масала – биз бундай қонунни қабул қилишда анча кеч қолдик. Шу боис, ҳозирги ҳаракатларни бу йўлдаги дадил ва бошланғич қадам сифатида қараб, тезроқ қонунни қабул қилиш керак, деб ҳисоблайман», деб ёзади депутат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter