Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даромадни декларациялаш божхоначилардан бошланади

Даромадни декларациялаш божхоначилардан бошланади

Фото:«Xabar.uz»

2023 йил 1 январдан божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш жорий этилади.

Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳусан Тангриев маълум қилди.

2023 йил якунига қадар республиканинг барча халқаро аэропортларида «Масофавий божхона назорати» тизими жорий этилади.

2022 йил 1 декабрдан божхона кўриги жараёнлари қамраб олинган мобил электрон тизим ишга туширилади.

2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб бориш йўлга қўйилади.

2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизими тўлақонли ишга туширилади.

2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларида расмийлаштириш тартиби жорий қилинади.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган божхона юк декларацияларини босқичма-босқич инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ҳажми ошириб борилади, 2023 йил 1 январга қадар экспортда ушбу кўрсаткич 80 фоизга етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг