Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Республика Гидрометеорология хизмати келаётган дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Ўтган дам олиш кунлари ёғиб ўтган ёмғир ва кескин совуқдан сўнг, ушбу ҳафтада қуёшли ва илиқ об-ҳаво кузатилди.
Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафта бошида республика бўйича кучсиз шамоллар билан булутсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ва эрталаб ҳали жуда салқин, 6-9° илиқ атрофида бўлади, кун давомида қуёш ҳавони 22-25° илиққача иситади. Бу октябр ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 2-3° га юқоридир. Бироқ, шуни эслатиб ўтамизки, энг иссиқ бўлган октябр ойларида Тошкентда кундуз кунги ҳарорат 32-35° илиққача кўтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter