Дам олиш кунлари ҳаво ёғингарчиликсиз ва илиқ бўлиши кутиляпти

«Ўзгидромет» келаётган дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, кучсиз шамол эсади. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари тоғли туманларида 2-3 октябрда айрим жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга ўтиши мумкин.
3 октябрда эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.
Ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечаси 5-10 даража, кундузи 22-25 даража атрофида сақланиб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter