Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида илиқ ҳарорат сақланиб қоладими? «Ўзгидромет» маълумот берди

Дам олиш кунларида илиқ ҳарорат сақланиб қоладими? «Ўзгидромет» маълумот берди

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутилаётган  об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Хоразм вилоятида булутлилик кўпайиши ҳисобига бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ҳарорат фони иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага булутли массив жануби-шарқ томонга силжиди, тоғ олди тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам. Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади, кечалари 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари эса ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда 23-25 даража илиққача исийди. Дам олиш кунларига ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кўп бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг