Соғлиқни сақлаш вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
![Соғлиқни сақлаш вазирига яна бир ўринбосар тайинланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3605336599.jpg)
Алимов Анвар Валиевич — Cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов Тошкент педиатрия институти ректори, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири сингари масъул лавозимларда ишлаган.
2020 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter