Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чустда «саратонга даво булоқ» катта шов-шув келтириб чиқарди (видео)

Чустда «саратонга даво булоқ» катта шов-шув келтириб чиқарди (видео)

Фото: «Human.uz»

Чустда «саратонга даво экани» айтилаётган булоқ катта шов-шув келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Human.uz» хабар бериб ўтди.

Маҳаллий аҳоли вакилидан бирининг айтишича, Наманган вилояти, Чуст туманидаги фермер даласидан булоқ чиққан ва унинг суви шифобахшлиги учун минглаб одамлар шу ерга оқиб келмоқда. Ҳатто қўшни вилоятлардан сувга келишмоқда.

Ҳозирча буларнинг барчаси маҳаллий аҳоли вакилларининг маълумоти. Мазкур ҳолат юзасидан таҳририят мутасадди ташкилотлар билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг