Чўзилиши кутилаётган карантин, АҚШда антирекорд, 2 миллионлик маррани забт этган вирус ва бошқа муҳим хабарлар
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.
Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошди
Коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 2 миллион кишидан ошди, қарийб 500 минг киши тузалди, дея хабар берди Американинг Жонс Хопкинс университети.
Охирги маълумотларга кўра (19:05), янги вирусни юқтирганлар сони дунё бўйича 2 000 984 кишини ташкил этмоқда, 128 011 киши коронавирус инфекцияси қурбонига айланган. Соғайганлар сони ярим миллиондан ошди.
Коронавирус Ўзбекистонга кириб келганига 1 ой бўлди: ҳаётимиз қанчалик ўзгарди?
Маълумки, 2019 йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда илк бор коронавирус юқтирган бемор аниқланган эди. Шундан сўнг, юртимизда кенг миқёсда карантин жорий этилди.
Айни вақтларда беморлар сони 1275 нафарни ташкил этмоқда.
Жамшид Қўчқоров: «Карантин чекловлари май ойида ҳам давом этиши мумкин»
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, карантин билан боғлиқ чекловлар апрель ойига тўғри келди ва май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли мавжуд.
Қўчқоров бу ҳақда Марказий банк брифингида айтган.
Шунингдек...
Эртага кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Тадбиркорларга шахсий юк автомашиналаридан фойдаланишда енгилликлар берилади (видео)
Долзарб мавзу
Шуҳрат Абдураҳмонов айтган нохуш статистика изидан: беморни ким даволайди?
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 12 апрел ҳолатига кўра коронавирус бўйича хавфли статистикани келтирди. Вилоятдаги 90 нафар беморнинг 78 нафари тиббиёт ходимлари экан. Демак ҳар бир бемор 6 нафар шифокорга коронавирусни юқтирган.
Савол туғилади, қандай қилиб?
Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 15 апрель (инфографика)
Коронавирус инфекциясининг жаҳон ва юртимиздаги статистикаси билан ушбу инфографика орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter