Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг «Қалқон – 2019» махсус-тактик машғулотлари бошланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг «Қалқон – 2019» махсус-тактик машғулотлари бошланди

Фото:Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Тошкент ҳарбий округидаги дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари Мудофаа идоралари ҳамкорлигидаги «Қалқон – 2019» махсус-тактик ўқувлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор П.Эргашев ва Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул офицери полковник Ж.Жантасов иштирок этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

«Қалқон – 2019» ўқувлари давомида ҳарбий авиация кучлари, жанговар зирҳли техникалар қўлланилиши, десантлаштириш жараёнлари, кундузги ва тунги шароитларда ўқ отиш машқлари каби қатор машғулотлар ўтказилади.

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасидаги махсус-тактик тадбирлар 14 сентябрга қадар давом этиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг