Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чингизхон ҳақида биз билмаган фактлар

Чингизхон ҳақида биз билмаган фактлар

Фото: «365info.kz»

Буюк лашкарбоши Темучиннинг ҳам ҳамма қатори сирлари бор эди. Уларнинг баъзилари оддий, бошқаси жуда мудҳиш...

Чингизхон — ўз акасининг қотили

Чингизхоннинг отаси қўшни қабилага ҳужум чоғи ҳалок бўлгач, етти болани тарбиялаш, тўйдириш онанинг зиммасига тушади. Тўққиз ёшида бўлажак фотиҳ овқат устида жанжаллашиб, ўз акаси Бектерни ўлдириб қўяди.

«Куйдирилган ер» тактикаси

Чингизхоннинг дастлабки юришлари барча душман қабилаларни қириб ташлаш билан якун топган. Ҳатто аёллар ва ёш болалар ҳам аяб ўтирилмаган. Мўғуллар ҳукмдори ҳеч кимга шафқат қилмаган, унинг қўшинларидан фақат куйик ер қолган, холос.

«Эътиқодли бутпараст»

Мўғул хони динларни империяда тартиб-интизомни таъминловчи воситалардан бири дея ҳисоблаган. У жаҳон динлари асосларини диққат билан ўрганган. Уни айниқса ислом, даосизм ва христианлик қизиқтирган. Империя ҳудудида исталган динга эътиқод қилиш ҳуқуқи берилган, айёр ҳукмдор шу орқали давлатнинг бирлигини мустаҳкамлашга уринган. Аммо ўзи бутпарастлигича қолган.

Нотаниш қиёфали жангчи

Сиз Чингизхоннинг расмини ҳеч бўлмганда мактаб дарслигида кўргансиз, у ҳақида яратилган ўнлаб филмларни эса айтмаса ҳам бўлади. Аммо мўғул фотиҳининг асил қиёфаси қандай бўлгани ҳақида ҳеч кимда аниқ маълумот йўқ. Тарихчилар фақат бир фактни ишонч билан айта оладилар: Чингизхоннинг сочлари малла бўлган.

Чингизхон ва аёллар

Ҳар бир бўйсундирилган қабиладан Чингизхон учун 15 ёшдан ошмаган энг чиройли қизлар танлаб олинган. Темучиннинг ҳарамида бир неча минг аёл бўлган. Уларнинг кўпчилиги хондан фарзанд кўрган. Шунингдек, бугунги кунда 16 миллион одамнинг аждодлари бевосита Чингизхонга бориб тақалади деган илмий фараз ҳам бор.

Буюк қирғин

Чингизхоннинг юришлари 40 миллион кишининг ёстиғини қуритган. Бу ўша даврда сайёрамиз аҳолисининг 11 фоизини ташкил қилар эди.

Сирли ўлим

Чингизхоннинг вафоти сабаби ҳалигача жумбоқ. 65 ёшида ҳам улкан империя ҳукмдори кучли эди, унинг ўлими қариликдан эмаслиги айтилади. Баъзи тарихчилар хоннинг тангут маликаси томонидан пичоқланганини тахмин қиладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг