Мўғулистонда Чингизхон номидаги янги аэропорт очилди
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда Чингизхон номидаги янги аэропорт очилди. Бу ҳақда МОНЦАМЭ агентлиги хабар берди.
Ушбу аэропортда 12 компаниянинг самолётлари авиапарвозларни амалга оширади. Улар ичида икки рус авиакомпаниялари ҳам бор. Илк парвоз Улан-Батордан Токиога амалга оширилган.
Янги аэропорт Япония ёрдами моддий-техник билан қурилган бўлиб, мамлакат пойтахтидан 50 километр узоқликда жойлашган. Иншоот бир йилда 2-3 миллион йўловчига хизмат кўрсата олиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter