Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чигиртка босқини: вазирлик Қашқадарёдаги аҳвол ҳақида баёнот берди

Чигиртка босқини: вазирлик Қашқадарёдаги аҳвол ҳақида баёнот берди

Қашқадарё вилояти, Китоб туманида чигирткалар кўпайиб,  катта зарар келтираётгани бўйича хабар тарқалди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда “Китоб туманидаги чигиртка муаммоси нега масъуллар эътиборини тортмаяпти?“ сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилган: 

Бугунги кунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Чигиртка ва тут парвонасига қарши хизмати томонидан чигирткага қарши курашиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида тарқалган чигиртка марокаш чигирткаси бўлиб, ҳаво ҳарорати 10 даражадан юқори бўлганда тухумидан ёриб чиқади.

«Марокаш» чигирткаларининг маҳаллий чигирткалардан фарқи шундаки, улар йўлида учраган, кўкариб чиққан ҳар қандай ўсимликни нобуд қилади. Шу боис қишлоқ хўжалигининг барча экинларига жиддий зарар етказади.

Хусусан, жорий йил республикада зарарли чигирткаларнинг 574,8 гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Қашқадарё вилоятидаги ушбу майдон ҳажми 115 минг гектарни ташкил этади. Бугунги кунда 31,9 минг гектар (Китоб туманининг ўзида 340 гектар) ерда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат бўйича вилоятда бирорта жой қизил ҳудудга ўтмаган. Чигирткалар аниқланган жойлар қишлоқ хўжалик экинлари экилган ҳудуддан анча олисда эканлиги ва хавотирланишга ҳожат йўқлигини маълум қиламиз. Аммо ҳозирдан бартараф этиш чоралари кўрилмаса, эртага катта талафот олиб келиши мумкин. Боиси битта «Марокаш» чигирткаси ўзидан 150-160 тагача насл қолдириш қобилиятига эга. Бу эса келаси йил учун катта хавф бўлиши тайин. Чигиртканинг яна бир хавфли жиҳати у шамолга қарши ҳаракатланиб, 300 километргача бўлган масофани босиб ўтиш имконига эга, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг