Чет элликка турмушга чиқиб, хўрликка учраган қиз Ўзбекистонга қайтди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Хитойга турмуш чиққан ўзбек қизининг юртдошларга мурожаати тарқалди.
Унда қиз бир неча кунлардан бери бир ҳаммомга қамаб қўйилгани, хўрликлар ичида яшаётганини маълум қилган.
«Замон» кўрсатувида маълум қилинишича, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорликда ушбу қизни юртимизга қайтаришга эришган.
Саида (жабрланувчи)нинг айтишича, у хорижлик турмуш ўртоғи билан дастлаб яхши яшаган, кейинчалик унинг яна бир хотини борлигини билиб қолган. Шундан сўнг ўртада келишмовчиликлар юзага келган, натижада куёв унга зуғум ўтказишни бошлаган.
Қизнинг айтишича, у уйидагиларни оғир моддий аҳволдан қутқариш учун ҳам хорижлик йигитга турмушга чиқишга мажбур бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter