Хорижликларга турмушга чиққан аёллар рўйхати тузилади
Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 22 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида чет эл фуқароларига турмушга чиқиб кетган аёллар рўйхати шакллантирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Наманган вилоятидан чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхати шакллантирилган. Қўмита Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда аёларнинг яшаш шароитини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Келгусида бутун республика бўйлаб чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхатини шакллантириш, улар билан боғланиш ва турмуш шароитини ўрганиш кўзда тутилган.
Хорижга турмушга чиқиб, таҳқирланган ва қайтиш учун ёрдам сўраган аёллар билан боғлиқ воқеалар кўп кузатилмоқда. Сўнгги бор ТИВ Андижон шаҳрида Хитой фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтган ҳамда доимий яшаш учун ХХРга учиб кетган, сўнгра қайтишда кўмак сўраган келин ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter