Хорижга ишлаш учун кетганлар сони камайгани айтилмоқда
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йил I яримйиллиги бўйича, бандлик масаласини ўрганиш, шунингдек, ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш натижаларини тақдим этди.
Унга кўра, чет элга меҳнат миграциясига кетган шахслар сони 2018 йил мос даври билан қиёслаганда 1,9 фоизга, 2 644,1 мингдан 2 594,1 мингга пасайганлигини кўрсатган.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида туман ва шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам сўраб 404 569 нафар шахс мурожаат қилган бўлиб, улардан 138 173 нафарини 16-30 ёшгача бўлган шахслар ташкил этди.
Мурожаат қилганлардан 167 713 нафари ишга жойлаштирилди, 139 679 нафари жамоат ишларига жалб қилинди, 10 085 нафари касбга қайта ўқитишга йўналтирилди, 31 938 нафар шахсга ишсизлик нафақаси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter