Энди чет элда ишланган даврлар ҳам меҳнат стажига киритилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сонли қарорларига мувофиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра энди чет элда ишланган даврлар ҳам меҳнат стажига киритилади.
2019 йил 1 январдан кейинги даврда чет элда ишлаган фуқаролар пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ йилига Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорда белгилаши мумкин.
Фуқаронинг чет элда бўлган даврини тасдиқлаш бўйича асос, бу:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар)
- Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти.
Суғурта бадалларини тўлаш тартиби:
- ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
- бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида.
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун меҳнат стажи ваколатли орган, яъни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга жойлаштирилган фуқароларга берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter