Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Честный знак» трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантирмоқда

«Честный знак» трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Дори воситаларини глобал маркировкалаш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим қадам бугун ПМЭФ-2025 кўргазмасида қўйилди, унда Россия ва Ўзбекистон маркировка тизимлари операторлари – Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази (CRPT, «Честный знак») ва CRPT TURON «Фармстандарт» билан ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ушбу ҳужжат Маркировкалаш ва дори воситаларининг трансчегаравий савдоси соҳасида тажриба алмашиш ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш учун асосий платформага айланадиган Компетенциялар марказини ташкил этиш ташаббусини илгари суради.

Битим иштирокчилари трансчегаравий савдо бўйича тажриба ва тавсиялар алмашиш учун ахборот каналларини ташкил этиш, таълим тадбирларини ўтказиш, қонунчиликдаги ўзгаришларни муҳокама қилиш, Россия ва Ўзбекистонда маркировка тизимини такомиллаштириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

«Ушбу ҳамкорлик «Честный знак» кодлари ва хорижий маркировка тизимларини тан олиш жараёнини ривожлантиришга ёрдам беради, талабларни уйғунлаштириш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш учун рағбатлар яратади, бу эса тиббий препаратлар экспорти ва импортини сезиларли даражада осонлаштиради», – дея таъкидлади CRPT Директорлар кенгаши раиси Михаил Дубин.

«Меморандумнинг имзоланиши Россия ва Ўзбекистон ўртасида дори воситаларни етказиб беришнинг шаффоф ва ишончли занжирларини ўрнатиш йўлидаги муҳим қадамдир. Россиянинг «Честний знак» ва Ўзбекистоннинг «Asl Belgisi» давлат маркировка тизимлари кодларининг ўзаро тан олиниши дори воситаларини ташиш жараёнини тезлаштириш, контрафакт хавфини камайтириш ва беморлар хавфсизлигини таъминлаш имконини беради», – деди CRPT TURON бош директори Анатолий Бачикалов.

«Бизнинг фикримизча, Россияда маркировка тизимини жорий этиш каби мураккаб ва кўп қиррали лойиҳани муваффақиятли амалга оширишнинг калити регулятор, CRPT ва бизнеснинг доимий мулоқоти бўлди. Бу хатолар сонини минималлаштириш, оптимал технологик ечимларни ишлаб чиқиш, тегишли харажатларни камайтириш имконини берди. Лойиҳани амалга ошириш давомида биз катта тажриба тўпладик. Томонларнинг саъй-ҳаракатларини янада бирлаштириш ва жараённинг барча иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги учун платформа сифатида Компетенциялар марказининг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади», –дея хулоса қилади «Фармстандарт» бош директори Дмитрий Зайцев.

Маълумот учун:

Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази (CRPT) оператори бўлган «Честный знак» давлат маркировка тизими Россияда 2019 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилмоқда. Унинг мақсади бозорда маҳсулотларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишдир. Бугунги кунда маркировка 31 та товар гуруҳини қамраб олади, яна 16 тасида бепул ихтиёрий тажрибалар ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг