«Чеклашга жуда устамиз, буни жудаям зўр уддалаганмиз» — Руслан Давлетов
Халқаро пресс-клубда «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтгани хабар қилинганди.
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, яшаш ҳуқуқидан бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши керак. Лекин бу чегара демократик жамиятда керак бўладиган таомилда оқилона бўлиши лозим.
«Ҳуқуқ бор жойда чегара ҳам бўлиши керак, фақат яшаш ҳуқуқида чегара бўлмайди, чунки у энг олий неъмат. Бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши лозим. Бу дунё бўйича тан олинган стандарт. Бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак деб ўйлайман, чунки чеклашга жуда устамиз, шу пайтгача буни жудаям зўр уддалаганмиз», — деди вазир.
Русланбек Давлетов у ёки бу оммавий ахборот воситаси қонунчилик нуқтаи назаридан стандартларга риоя қилмаган бўлса, судга берилиши лозимлигини айтиб ўтди.
«Бизда судга берибди дейилса, жуда катта воқеликка айланиб кетаяпти. Аслида биз бунга кўникишимиз керак, бу нормал жараён», — қайд этди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter