Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги Болалар мурувват интернатида болаларга жисмоний зўравонлик ишлатилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Бухородаги Болалар мурувват интернатида болаларга жисмоний зўравонлик ишлатилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга нисбатан турли жисмоний зўравонлик ҳолатлари тўғрисидаги хабар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.

Айтилишича, муассаса ходимларига оид меҳнат муносабатларини ташкил этилиши юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Мурувват уйида тарбияланаётган вояга етмаганларга жисмоний зарар етганлигини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланиб, унинг натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

Терговга қадар текширув Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг