Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистонга киришини умрбод тақиқлаш керак» — Алишер Қодиров

«Ўзбекистонга киришини умрбод тақиқлаш керак» — Алишер Қодиров

Ўзбекистон фуқароси бошқа давлатнинг ҳарбий ёки хавфсизлик хизматларига ёллангани учун Жиноят кодексига мувофиқ 5 йилгача қамалиши кўзда тутилган. Бу таъсирсиз чора, деб ёзади Алишер Қодиров.

Унинг қайд этишича, бундай шахсларни ёлланиш расмийлаштирилган кундан эътиборан фуқаролигини бекор қилиш ва Ўзбекистонга киришини умрбод таъқиқлаш керак.

«Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш масаласида маслаҳатлашувларни бошладик», таъкидлайди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча  Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларни Украинадаги қуролли можарога жалб қилаётгани видеоси тарқалганди. Ташқи меҳнат миграцияси Россияда ишлаётган фуқароларимизни огоҳлантирди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантириб чиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг