Бугун водийнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

Бугун Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter