Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касб байрамини нишонламоқда

Бугун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касб байрамини нишонламоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилнинг 18 апрель куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилганди. 

Шунингдек, ушбу сана соҳа ходимлари куни ҳам саналади. 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев табригида қайд этилишича, 2019 йилда 1,7 трлн. сўм миқдордаги бюджет маблағлари ҳисобидан 550 тадан ортиқ объектлар фойдаланишга топширилган. Халқаро молия институтлари ҳамкорлигидаги 10 та йирик лойиҳалар доирасида 99 млн. долларга яқин кредит маблағлари ўзлаштирилди.

Натижада 800 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти, 75 мингдан ортиқ аҳолининг оқава сув хизматлари яхшиланди.

Иссиқлик таъминоти соҳасини ривожлантириш натижасида қўшимча 300 тадан ортиқ кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи 50 мингга яқин аҳолининг иссиқлик таъминотини қайта тикланди. Илк бор Халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилди. Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд шаҳарлари ва Тошкент шаҳрининг Сергели туманида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш учун Жаҳон банки иштирокида 220,7 млн. доллар қийматдаги лойиҳаларни амалга оширишни бошланган. 

Соҳа ходимларини ушбу байрам билан табриклаймиз. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг