Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ўчади

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ўчади

Фото: Xabar.uz

Бугун, 29 июл куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали хабарига кўра, Юнусобод тумани Регистон маҳалласи ҳудудидаги аҳоли хонадонларига йўналтирилган газ қувурлари икки босқичли тизимга ўтказилаётганлиги сабабли газ қувурларини кесиш ва улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу сабабли, 2022 йил 29 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача Регистон маҳалласида, Аҳмад Дониш 1-тор кўчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Бундан ташқари, Учтепа тумани, Зарафшон 6-тор кўчасида жойлашган газ тақсимлаш қурилмасини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу сабабли, 2022 йил 29 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача Зарафшон 6-тор кўчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг