Бугун катта мушакбозлик. 15 та боғда онлайн кўриш мумкин
Бугун, 1 сентябрь куни 21:00 дан 21:16 га қадар Мустақиллик куни муносабати билан байрам мушакбозлиги қилинади. Мушакбозлик Тошкент истироҳат боғлари ва майдонларида трансляция қилинади.
Пойтахтликларга қулайлик яратиш мақсадида ҳодиса Тошкентнинг ҳар бир туманида жойлашган хиёбон ва майдонларида ўрнатиладиган катта экранларда намойиш этилади.
Маълум қилинишича, трансляция қилинадиган ҳудудларга автобуслар фуқароларни бепул элтиб қўяди.
Мушакбозлик намойиш этиладиган жойлар рўйхати:
«Қуёшча нури» истироҳат боғи (Бектемир тумани);
Фурқат боғи (Миробод тумани);
Мирзо Улуғбек боғи (Мирзо Улуғбек тумани);
Бобур номидаги экопарк (Мирзо Улуғбек тумани);
Grean Park (Сергели тумани);
Абдулла Қодирий боғи (Олмазор тумани);
«Боғишамол» боғи (Учтепа тумани);
Ғафур Ғулом боғи (Чилонзор тумани);
«Анҳор Локомотив» боғи (Шайхонтоҳур тумани);
Дўстлик боғи (собиқ Бобур боғи) (Яккасарой тумани);
«Дўстлик» боғи (Яшнобод тумани);
«Халқлар дўстлиги» саройи қаршиидаги майдон (Чилонзор тумани);
Амир Темур шох кўчаси бўйлаб, Интренатионал Ҳотел меҳмонхонаси қаршиси (Юнусобод тумани);
Миллий боғга кириш жойи Фурқат кўчаси бўйлаб (Чилонзор тумани);
Миллий боғда Ёзувчилар хиёбонига кириш, Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб (Чилонзор тумани).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter