Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

9 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига жанубдан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларда кучайиш 23-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-26° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бщлиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг