Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор огоҳлантиради: бу маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилманг

Шифокор огоҳлантиради: бу маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилманг

Диетолог Людмила Микитюк ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлмаган озиқ-овқатларни санаб ўтди, деб ёзади Life нашри.

Мутахассиснинг фикрича, биринчи навбатда тунец балиғи кунлик рациондан чиқариб ташланиши керак. Бунинг сабаби, бу балиқ симоб моддасини тўплашга қодир. Бундан ташқари, Микитюк қизил гўштни ҳар куни истеъмол қилишдан огоҳлантирди, чунки организм уни ҳазм қилиш учун жуда кўп энергия сарфлайди.

Апелсин ва бу мевадан тайёрланган шарбатлар ҳам кундалик истеъмол учун номақбул маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

«Ўзига хос таъми туфайли апелсинлар меъда ширасининг кислоталилигини оширишга қодир. Бу гастрит, ошқозон яраси, ичак муаммоси бўлган одамларга апелсиндан воз кечиш учун жиддий сабабдир», — дея тушунтирди диетолог.

Бундан ташқари, апелсинлар аллергия келтириб чиқарадиган маҳсулотлар қаторига киради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг