Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиялик Лорд ва унинг рафиқаси Гули Муродова Ўзбекистонда хайрия фондини очади

Британиялик Лорд ва унинг рафиқаси Гули Муродова Ўзбекистонда хайрия фондини очади

Буюк британиялик Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх ва унинг самарқандлик рафиқаси Гули Муродованинг «Ўзбекистон 24» радиоканали орқали тўғридан-тўғри интервьюсида келажакда юртимизда бир муҳим эзгу ишларни амалга оширишини ҳам маълум қилган.

Улар ногиронлиги бор шахслар ва боқувчисини йўқотган болалар учун Ўзбекистонда хайрия фонди ташкил этиш ниятида.

Лорд Муҳаммад Илтаф Шайхнинг айтишича, Буюк британияликлар хайрия фондларига бефарқ эмас. Жорий йилда ушбу мамлакат аҳолиси 200 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағни хайрия қилган.

Шунингдек, ватандошимиз Гули Муродова Ўзбекистонга катта инвестиция киритишни кўзлаганини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг