«Бозоровнинг ўрни у қадар билинмаяпти...»
Айрим интернет-нашрлари, айниқса, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги амалдорлар фаолиятидан норози оҳангдаги чиқишлар кўпаймоқда. Хусусан, «Телеграм» мессенжерида ўттиз мингдан кўп обуначиларига эга «Yuristkadr» канали ҳуқуқлари бузилаётган фарғоналиклар муаммоларига тез-тез эътибор қаратмоқда.
Бугун мазкур каналда яна бир оғриқли ҳолат эълон қилинди.
Унга кўра, вилоятнинг Ўзбекистон туманидаги «Дашт чўлпон келажаги» фермер хўжалигининг ҳуқуқлари маҳаллий ҳокимият томонидан аёвсиз поймол қилинмоқда. Туман ҳокимининг қарори билан мазкур фермер хўжалигининг ерлари олиб қўйилиб, маҳаллий кластерга бериб юборилган.
«Энг қизиғи, - деб ёзади муаллиф, - бу кластерга ер ажратиш ҳақидаги туман ҳокимининг қарори маъмурий судлар ва Олий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган. Лекин, қонунсизликни қарангки, суд ҳақ деб топган фермер эмас, суд ноҳақ деб топган корхона ер майдонига киряпти. Энг қизиғи, ички ишлар органлари ходимлари нима қиляпти бу ерда? Улар кимни ҳимоя қиляпти? Буни ўзингиз кўринг», дея видео ҳам илова қилинган.
Муаллифнинг қўшимча қилишича: «Биз вилоятга Хайрулло Бозоров ҳоким бўлиб келганда бошида хурсанд бўлгандик, аввалги ҳоким давридан чарчаган инсонлар кўксига бироз бўлсада, шамол тегади деб ўйлагандик.
Афсуски, ундай бўлмади. Охирги пайтларда Бозоровнинг ўрни у қадар билинмаяпти...».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter