Бўстонлиқ ва Паркентда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари «Malibu» ва «Tracker» минишади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Паркент туманлари ИИБ ЙҲХБларнинг айнан тоғли ҳудудларга хизмат кўрсатувчи отрядига уч дона «Malibu» ва еттита «Tracker» автомобиллари ажратилди. Автомобиллар керакли ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган, махсус белгилар чизилган, тўлақонли патруль автомобилларига айлантирилган. Уларга тажрибали ЙПХ ходимлари бириктирилган.
«Энди бу автомобиллар вилоятнинг тоғли ҳудудларидаги сайёҳлик масканларига келаётган минглаб сайёҳлар ва транспорт воситалари хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади», — дейилади хабарда. Айтишларича, бундай қимматбаҳо машиналар тоғли ҳудудларга келаётганларнинг йўналишларини аниқлаштиради (делегацияларга йўлбошчилик қилади, деса ҳам бўлади).
«Daryo — LIVE» томонидан таҳмин қилинишича, эҳтимол бу «Амирсой» тоғ-чанғи курортининг тантанали очилишига тайёргарлик бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter