«Бош вазирниям алдашди» – Расул Кушербаев (видео)
Ушбу сув тозалаш иншооти Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган. Кўп йиллардан бери ишламайди, дейди Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев.
Янгийўл шаҳридаги канализация тармоқларидан келадиган ифлос сув, тозаланмай тўғри тоза ариққа тушириб юборилади. Ишламай турган ушбу иншоот шу атрофда яшайдиган кўплаб одамларнинг дарди ва фожиаси. Кўп аччиқ хотиралар сабабчиси: ифлос ҳаво, ифлос сув, ғуж ғуж чивин-у пашшалар макони... Ҳатто ўспирин ёшдаги ўз жияним иншоотнинг қаровсиз очиқ чуқурчасига бехос тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган...
2019 йили Бош вазир А.Ариповга кириб илтимос қилганимдан сўнг, иншоотни таъмирлаш ишлари бошланганди.
Бироқ хурсандчилигимиз кўпга чўзилмади. Ҳисоб палатасининг тушунарсиз талаби билан ишлар тўхтатилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг хоҳиши сабаб эса ишлар чўзилиб, мана учинчи йилдирки, объект ўзгаришсиз ётибди.
Одамларда эса ишонч йўқолаяпти: булар ваъдасини бажарадими ўзи?
Масъулларга ишониб, одамларни ишонтирган бизда эса кўзларига қарашга бет йўқ, таъкидлайди депутат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter