Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси «биринчи рангдаги» мансабдор шахсларининг функционал вазифалари алоҳида низомлар билан тартибга солинди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, январь ойининг охирида Ҳукуматда таркибий ўзгаришлар рўй берди, улар натижасида Бош вазирнинг ўринбосарлари, шу жумладан биринчи ўринбосар, сони бештагача қисқартирилиб, иккита маслаҳатчи тайинланди.
Кейинчалик бир ой давомида уларнинг функционал вазифалари белгиланган ҳамда Ҳукумат айрим таркибий бўлинмаларининг фаолиятини тартибга соладиган еттита ҳужжат эълон қилинди. Улар ҳақида батафсил – жадвалда:
Функционал вазифалари тартибга солинган мансабдор шахс |
Фаолияти тартибга солинган таркибий бўлинма |
Тартибга солувчи ҳужжат |
Бош вазирнинг ўринбосари – молия вазири |
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 144-сон қарори |
Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари |
Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 157-сон қарори |
Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 162-сон қарори |
Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси |
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 февралдаги 174-сон қарори |
Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси |
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 февралдаги 177-сон қарори |
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари |
Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги 179-сон қарори |
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири |
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти |
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги 180-сон қарори |
Лавозимлар юзасидан ҳужжатларда фаолиятнинг асосий йўналишлари, вазифалар ва функционал мажбуриятлар, ҳуқуқлар ва жавобгарлик, фаолиятни ташкил этиш очиб берилган. Котибиятлар юзасидан – уларнинг вазифалари ва функциялари, фаолият йўналишлари, ҳуқуқлар ва жавобгарлик, тузилмалар ва ташкилий жиҳатлар очиб берилган.
Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва кучга кирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter