Бош вазир Абдулла Арипов видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда
Бугун, 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.
Йиғилишда ҳудудий ва маҳаллий ҳокимликлар, ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этмоқда. Селекторда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланмоқда.
Эслатиб ўтиш керак, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter