Абдуқахор Муллажонов Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 23 июлдаги буйруғига асосан Муллажонов Абдуқахор Файзуллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
А.Муллажанов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2017 йилдан шу вақтгача Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter