Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи бошқа ишга ўтди

Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи бошқа ишга ўтди

Фото: «Unicef.uz»

2010 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган Гулноза Раҳимова Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлди.

2018 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида ушбу қарорга келинди. Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик.

Маълумот учун, Г.Раҳимова Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Кўп йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг