Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура: «Марғилондаги меҳрибонлик уйида юз бергани айтилган айрим фактлар ёлғон»

Бош прокуратура: «Марғилондаги меҳрибонлик уйида юз бергани айтилган айрим фактлар ёлғон»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун давра суҳбати ташкил этилди. Унда Бош прокуратура ва унинг ҳудудий органларининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислари иштирок этди.


Мавзуга доир: «Марғилондаги меҳрибонлик уйи: хўрланган болалар, хўрланган қизлар...»


Давра суҳбатида «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этди ва Марғилондаги 1-меҳрибонлик уйида юз берган воқеалар бўйича суд ишлари қандай кечаётгани билан қизиқди.

Бош прокуратура ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа маркази директори Бобур Алихоновнинг маълум қилишича, бу борада алоҳида журналистик суриштирув ўтказилган.

«Биз асл вазиятни ўрганиш учун айнан ўша меҳрибонлик уйида вояга етган ходимимизни юбордик. У мутлақо холис журналистик суриштирув ўтказди.


Мавзуга доир: «Марғилондаги мудҳиш жиноятлар юзасидан 10 киши суд қилинмоқда»


Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, меҳрибонлик уйида юз берган воқеалар оммавий ахборот воситаларида бўрттириб кўрсатилган. Айниқса, инсон шаъни, вояга етмаган болалар билан рўй берган хунрезликлар билан боғлиқ маълумотлар ўз тасдиғини топмади.


Мавзуга доир: «Марғилондаги меҳрибонлик уйида содир этилган даҳшатли жиноят юзасидан йигирмага яқин жабрланувчи кўрсатма берди»


Албатта, меҳрибонлик уйида йўл қўйилган хато ва камчиликлар жуда кўп. Бунинг учун раҳбарлари жавоб беради. Аммо айрим интернет нашрларида айтилган воқеалар аслида нотўғри бўлиб чиқди ва биз бундан жуда хурсандмиз.

Яқин кунлар ичида меҳрибонлик уйидан тайёрланган видеофильмни эътиборингизга ҳавола этамиз», — деди Алихонов.


Мавзуга доир: «Авлоддан-авлодга ўтган жиноят. Меҳрибонлик уйидаги даҳшатларнинг янги тафсилотлари»


 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг