Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларда 50 га яқин буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди

Болаларда 50 га яқин буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди

Сўнгги йилларда буйрак ва жигар кўчириб ўтказиш каби мураккаб амалиётларни Ўзбекистоннинг ўзида бажариш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Хусусан, 2017 йилдан академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинаётган бўлса, 2021 йилдан тиббиётимиз тарихида илк бор маҳаллий мутахассислар томонидан жигар кўчириб ўтказиш йўлга қўйилди.

Натижада юртимизда ушбу ноёб жарроҳлик муолажалари орқали ўз саломатлигини тиклаган беморлар сони 15 баробарга ортиб, йилига 350 тани ташкил қилди. Қолаверса, 2017-2023 йилларда 1 100 та буйрак трансплантацияси ва 70 дан ортиқ жигар трансплантацияси амалга оширилди. Ваҳоланки, бу рақам 2017 йилда атиги 27 тадан иборат эди», дейилади хабарда.

Шунингдек, мазкур йўналишда тажриба ва кўникмалар оширилиб, бугунгача турли ёшдаги болаларда 50 га яқин буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди.

Қайд этилишича, 2022 йил май ойида соҳа ривожи йўлида яна бир муҳим қадам ташланди: Президентимиз томонидан «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни имзоланди.

Мазкур ҳужжат трансплантацияни амалга оширишнинг мақсад ва шартлари, объектлари, донорлар доираси ҳамда донор ва реципиентнинг ҳуқуқларини белгилаб берди. Уни тайёрлашда АҚШ, Германия, Польша, Россия, Беларусь ва Украина каби давлатларнинг бу борадаги қонунчилиги атрофлича ўрганилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг