Божхона орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни текшириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қонунчиликка мувофиқ, чарм ва мўйна хомашёсини экспорт қилиш Президент ва Ҳукумат қарорлари билан амалга оширилади.
Чарм ва мўйна хомашёсининг экспорти Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан экспорт контрактлари мониторингдан ўтказилади.
Мониторингни ўтказиш учун экспортчи ташкилотлар Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- экспорт контрактининг асли;
- экспорт контрактига нарх калькуляцияси;
- ошланган ярим тайёр чармни олиб чиқиш учун маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Мониторинг Уюшма томонидан 2 иш кунида амалга оширилади.
Экспорт контрактлари белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлса Уюшма уч иш кунида Давлат божхона қўмитасига маълумотнома беради. Контракт белгиланган ҳажмларга мувофиқ бўлмаганида икки иш кунида Уюшма томонидан экспортчи ташкилотга камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Чарм ва мўйна экспортининг божхона назорати Давлат божхона қўмитасига тақдим этилган маълумотнома асосида ўтказилади.
Мазкур қарор 2019 йил 1 майдан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter