Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобур Алихонов янги лавозимга тайинланди

Бобур Алихонов янги лавозимга тайинланди

Бобур Алихонов

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Ахборот-таҳлилий мултимедиа маркази иш бошлади. Бу ҳақда «Народное слово» газетасининг сайтида хабар берилди.

Марказ директори этиб узоқ вақт телевидениеда самарали меҳнат қилган Бобур Алихонов тайинланди. Б.Алихонов анча муддат «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» хизматида ишлаган. 2017 йилда эса Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Ахборот-таҳлилий мултимедиа марказининг асосий вазифаси аҳолини содир бўлаётган сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар, прокуратура органлари ходимлари фаолияти ва коррупцияга қарши курашиш ҳолатларидан хабардор қилишдан иборат.

Марказнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг