Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд ҳукми душанба куни эълон қилинади

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд ҳукми душанба куни эълон қилинади

Фото: «Facebook» / Bobomurod Abdulla

Бугун, 4 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Шавкат Оллаёров ҳамда Равшан Салаевга нисбатан сўнгги суд йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-модда 4-қисми (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва қонуний сайланган ҳукуматни қуролли йўл билан ағдаришга уриниш) билан айбланаётганларга сўнгги сўз берилди.

Бугун ишбилармон Шавкат Оллоёров суд мажлисида сўнгги сўзини айтиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилишини сўради.

«Менинг тўрт нафар вояга етмаган фарзандим ва кекса ота-онам бор. Оиладаги ягона боқувчи менман.

Тўхтаб қолган ишларимни давом эттириш ва оилам, яқинларим, бизнес ҳамкорларим, дўстларим ҳамда маҳалла олдида ёруғ юз билан чиқишим учун мени оқлашингизни сўрайман.

Тергов ва суд мажлислари давомида ўзим, Бобомурод Абдуллаев, гувоҳлар ҳамда бошқа кўрсатмалар бунга етарли асос бўлади, деб ўйлайман», — деди Оллоёров.

Шундан сўнг судья Зафар Нурматов душанба, 7 май куни соат 16:00га қадар суд маслаҳатлашувга киришини эълон қилди. Шу куни судланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг