Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизнес»и бор йирик мансабдорларга чора кўрилди

«Бизнес»и бор йирик мансабдорларга чора кўрилди

Бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Аксилкоррупция агентлиги маълумот берди. 

Агентлик томонидан кўрилган чоралар натижасида «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДУК бош директори Ш.А., Миробод туман ҳокими А.С., «Миллий антидопинг агентлиги» раҳбари А.С., «Ахборотлаштириш Бош Маркази» УК раҳбари Д.С., Бўстон тумани ҳокими С.Н., «Миллий ПР-Маркази» ДУК директори Д.С., Энергетика вазири ўринбосари У.М. ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.нинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолиятлари тугатилиши таъминланди.

Аввалроқ агентлик очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаган қатор давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларига нисбатан чоралар кўрганини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг