Бизнес-омбудсман ДСҚни огоҳлантирди
Бизнес-омбудсман Давлат солиқ қўмитасини огоҳлантирди. Бу ҳақда «biznesvakil.uz» сайти хабар тарқатди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёз ва енгилликлар берилган. Хусусан, мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар тўхтатилиши белгиланган.
Бироқ ўтказилган таҳлиллар натижасида, 4 208 нафар тадбиркорларга бугунги кунга қадар тўланмаган 145,5 млрд. сўм асосий қарздорлик ва ушбу қарздорликка нисбатан 3,7 млрд. сўм қийматидаги пенялар ҳисоблангани аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Давлат солиқ қўмитасига огоҳнома киритилди.
Натижада Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда таъсирчан солиқ қўллаш натижасида тадбиркорларнинг банк ҳисобварақаларига қўйилган инкассо топшириқномалари чақиртириб олинди ҳамда мазкур турда чиқарилган суд қарорлари ижросини 2020 йил 31 декабрга қадар тўхтатиш тўғрисида судларга илтимосномалар киритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter