Бизнес омбудсман чет эл корхонаси муаммосини ҳал қилди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан Ангрен шаҳрида ташкил этилган эркин иқтисодий зона иштирокчиларининг фаолиятида юзага келаётган муаммолар доимий равишда ўрганилиб, тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, сифатли қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Sh.Q» чет эл корхонаси томонидан умумий қиймати 2 млн АҚШ долларига тенг қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ускуна олиб келинган бўлиб, ускуналарни олиб киришдаги божхона расмийлаштируви ва ишга тушириш жараёнида электр ва табиий газ тармоғига уланишдаги айрим муаммолар Бизнес омбудсман кўмагида босқичма-босқич тўлиқ бартараф этиб борилди.
Айни вақтда корхонада 180 тага яқин иш ўринлари яратилиб, бир ойда ўртача 2,5-3 млрд сўм атрофида маҳсулот ишлаб чиқарилиб, тўлиқ экспортга чиқарилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter