Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биржада шакар нархи кескин пасайди

Биржада шакар нархи кескин пасайди

Фото: «Xabar.uz»

10—14 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 миллион 554,5 минг сўмдан 10 миллион 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6 004 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барчаси сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали «Хоразм шакар» МЧЖ томонидан 3 минг тонна ва «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан 3 минг 4 тонна шакар сотилган.

Таъкидланишича, шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ монополия қўмитаси расмийси «шакар ажиотажи»га изоҳ бериб, шакар нархларининг сунъий ошириш ҳолатлари ҳам кузатилаётганини қайд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг